Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммоси ҳоким назоратида
11:32 / 2021-08-26

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Хотира ва истироҳат боғи”да “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонаси мудирлари, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров учрашувга келган 30 дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади. Уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.  

Мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал этилди. 6 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат талаб қилинадиган 15 та мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.

Тадбиркорлар асосан банк кредитлари, ер ажратиш, бино олиш, инфратузилма яратиш, божхона ва солиқ имтиёзлари билан боғлиқ масалалар бўйича туман раҳбари ва масъулларга мурожаат қилди.

 

Зариф Комилов, ЎзА