Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммоларини эшитиш ва ҳал қилиш майдони яратилади
11:41 / 2025-12-15

Шу йил 13 декабрь куни “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш, тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратишдан иборат.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади.

“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси доирасида Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолияти йўлга қўйилади. Дастлабки босқичда “Бизнес ҳамроҳ” марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилиши белгиланган.  

Қарорда белгиланган вазифалар тадбиркорларга қулайлик яратиш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади.  

М.Комилова, ЎзА