English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилмоқда
10:19 / 2021-01-08

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан бевосита корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ҳудудига чиққан ҳолда мавжуд муаммоларини жойида ҳал этиш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.

“SHINKONTRAKTTORG” маъсулияти чекланган жамияти қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади.

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона ходимлари корхонанинг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда корхона вакилларига амалий ёрдам бериб келишада.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.

Корхонамиз 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда, – дейди корхона раҳбари Хакимжонов Орифжон. – Корхона ташкил этилган дастлабки йилларда ишлаб чиқариш ҳажми анча кам ва ишчилар сони ҳам шунга яраша эди. Бугун тадбиркорлик субъектларига яратиб берилган имкониятлар сабаб фаолиятимиз тубдан ўзгарди. Ҳозирда корхонамизда 30дан ортиқ турдаги қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.Замонавий технологик жиҳозларимиз хориждан божхона имтиёзлари билан келтирилган. Корхонамизда 70 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда. Маҳсулотларимиз экспортида ҳеч қандай муаммо йўқ.

Мазкур корхонага ўрнатилган замонавий технологик асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати