Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
17:14 / 2025-07-30

Тошкент вилоятида инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев ҳамда Президент Администрацияси масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилган ушбу йиғилишда мавжуд бўлган 48 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, уларнинг 32 та муаммолари масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. 

Натижаларга кўра, 6 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал этилиши таъминланди, муайян вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан муддатлари ва масъуллари аниқ кўрсатилган “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. 

Шунингдек, вилоятда жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ижроси, шу жумладан, Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан янгидан бошланадиган лойиҳалар ва уларни ишга тушириш билан боғлиқ долзарб масалалар маҳаллий ҳокимлик ҳамда ташаббускор тармоқ раҳбарларининг бевосита иштирокида муҳокама қилинди. 

Тадбирда ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ишларни янада жадаллаштириш, прогноз кўрсаткичларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоли масалаларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. 

А.Мусаев, ЎзА.