Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммолари доимо назоратда
13:53 / 2023-07-29

Нурафшон шаҳридаги "Nurafshon business city" дирекциясида Тошкент вилояти ҳокими тадбиркор ва экспортёрлар билан соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари қатнашди.

Очиқ мулоқотга 100 дан ортиқ тадбиркорлар келди. Жараёнда бирин-кетин уларнинг солиқ, божхона, кредит, коммунал хизмат, логистика билан боғлиқ  мурожаатлари тингланди. Шу ернинг ўзида 35 фоиздан ортиқ масалаларга ечим топилди. Қолгани ўрганиш учун масъулларга вазифа сифатида белгиланди. Улардан бири Оққўрғон туманида фаолият юритаётган "Миразизҳожи" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Илёс Умархўжаевдир. Бу тадбиркор туманда 60 гектарга яқин жойда ўрик етиштиради ва маҳсулотларни 100 фоиз четга экспорт қилишни йўлга қўйган. 400 иш ўрни яратилган.

Бироқ айрим сабабларга кўра, аниқланган мавжуд қарздорлик туфайли ҳудудий прокуратура органлари томонидан фаолияти тўхтатиб қўйилган. Шуни эътиборга олиб Зойир Мирзаев тадбиркорга тезкор кредит олиш бўйича тижорат банкларига топшириқ берди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнларини янада ривожлантириш борасида тавсиялар берилди. Мулоқот давомида Пискент, Ўрта Чирчиқ, Қибрай ва бошқа туманлардан келган тадбиркорлар ўз муаммосини масъулларга баён қилди.

Айтишимиз мумкинки, шу кунгача вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ҳам ўтказилган ана шундай қабулларда 1000 нафарга яқин тадбиркорлар билан ҳудуд масъуллари яқиндан мулоқот қилди.

А.Мусаев,ЎзА.