French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар манфаати – қонуний ҳимояда
13:15 / 2021-10-04

Дўстлик туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эл инвесторлари учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр қабул Жиззах вилоятидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан 2 сектор – вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Қўшма табдирда вилоят прокурори И.Эргашходжаев, Бош вазир қабулхонаси мудири А.Ғозибеков, Дўстлик тумани ҳокими Ш.Дарвишев, туман секторлари, солиқ бошқармаси, давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бўлими, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари ва бошқа мутасадди идорлар раҳбар ва вакиллари иштирок этди.

Қулай бизнес муҳити тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омилидир. Айнан шу омил сабаб мамлакатимизда ҳар йили бир неча ўн минглаб янги тадбиркорлик субъектлари бозорга кириб келаётир. Бу янги иш ўринлари, маҳсулот турлари ва ҳажмларини кўпайтирмоқда. Бозорларимиз тўкинлиги, ҳаётимиз фаровонлиги таъминланаётир. Эришилаётган натижаларда вилоятда фаолият олиб бораётган 15 мингга яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланаётгани, соҳага бўлган эътибор, имтиёз ва преференцияларнинг янада кенгайтирилаётгани кичик бизнеснинг жадал ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётир. Хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар натижасида хусусий секторнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва роли мунтазам ўсиб бормоқда.

Лекин ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни тизимли ва таҳлилий ўрганиш, уларни ҳал этиш борасидаги ёндашувларнинг турличалиги, қулай шарт-шароитлар, имкониятлар мавжудлигига қарамай соҳа ривожидаги юксалишлар деярли кўзга ташланмаяпти.

Сайёр қабулда ушбу йўналишда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини оширишга эътибор қаратилди.

Қабул жараёнида тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган янгиликлардан хабардор қилинди.

Тадбирда, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониялар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, бу борада адлия, солиқ ва бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши юқори самара бериши таъкидланди.

– Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига туманимиздаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролардан жами 257 масала бўйича мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар ижрога қаратилган ва уларда кўтарилган масалаларнинг 253 таси кўриб чиқилди, қолган 4 таси тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилмоқда, – дейди Дўстлик туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Нормуҳаммад Юлдашев. – Кўриб чиқилган 253 та масаланинг 164 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 89 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатлардаги масалаларнинг 27,6 фоизи ёки 70 таси кредит, 5,1 фоизи (13 таси) ер ажратиш, 0,4 фоизи (1 таси) инфратузилма тармоқларига уланиш, 3,5 фоизи (9 таси) солиқ, 2,4 фоизи (6 таси) рухсатнома, лицензиялар олиш ва 60,1 фоизи ёки 154 таси бошқа масалаларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Бош вазир қабулхоналари томонидан ўтказилган 5 та сайёр қабулда иштирок этган жами 102 нафар тадбиркордан 30 дан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 30 таси ягона интерактив портал “business.gov.uz” тизимга жойлаштириш орқали кўриб чиқилди. Ушбу кўриб чиқилган мурожаатларнинг 26 таси ёки 86,7 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, 4 нафар ( 13,3 фоизи) мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 16 та муаммоли масала юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 2 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Жумладан, ушбу “Сангзор водийси МС” МЧЖнинг Алишер Навоий номли МФЙ ҳудудида жойлашган 2 га ер майдонида ташкил этилган замонавий иссиқхона ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ернинг унумдорлигини ошириш мақсадида ётиқ дренажлар ва зовурларни тозалашда ҳамда “Бекнур-Зарафшон” хусусий корхонасининг белгиланган кредит суммасининг бир қисми ажратилмаётганлиги масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатилари жойида ҳал этилди.

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан кўтарилган қолган 14 та мурожаатнинг ечими қўшимча вақт, маблағ талаб қилганлиги сабабли 7 кун муддат билан тегишли ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этилиши чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

[gallery-4140]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА