English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар манфаати давлат ҳимоясида
13:48 / 2022-07-27

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эътиборда. Чунки иқтисодиётимизни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда тадбиркорликнинг ўрни беқиёс.

Президентимиз томонидан хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўлиқ эркинлик бериш, бу борадаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган. Бу масалалар амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Қонунчилигимизда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш ёки мулкдорлар ҳуқуқини бузганлик учун давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар мансабдор шахсларининг қатъий жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонунчилигимизда хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янада либераллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш билан боғлиқ таомилларни соддалаштириш кабиларда ўз аксини топмоқда.

Мамлакатимизда алоҳида қонун билан 20 август куни тадбиркорлар куни сифатида белгиланди ва ҳар йили шу куни давлат раҳбари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммолари, ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади. Энг муҳими, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинади.

Навоий вилоят судлари томонидан ҳам жойлардаги манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ҳудудларда фаолият кўрсатаётган етакчи тадбиркорлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда тадбиркорларнинг муаммолари ва таклиф-истакларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур учрашувларда судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмларини (арбитраж ва медиация) такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Турғун Қаҳҳоров, 
Навоий вилоят суди судьяси.

ЎзА