Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар манфаати – давлат ҳимоясида
11:30 / 2022-03-03

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилмоқда.

2021 йил давомида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига “business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали 141 та ва жорий йилнинг январь ойида 17 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига жами 640 миллион сўм ундирилган.

– Бюронинг Қизилтепа туман бўлими томонидан “Biznes real logistik” МЧЖ раҳбари Б.Ғиёсовнинг қарз пулларини ундириш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, ижро ҳаракатлари давомида қарздордан қарийб 163 миллион сўм ундирилиши таъминланган, – дейди МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори Феруза Маманова. – Шунингдек, бошқарма томонидан “Zafar granite mining” МЧЖ директори А.Поповнинг қарздорликни ундириш юзасидан йўллаган мурожаатини ўрганиш давомида қарийб 44 миллион сўм ундирилиб, ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, муаммоли масалаларини жойида ижобий ҳал этиш мақсадида 2021 йилда 130 та ва жорий йил январь ойида 9 та сайёр қабул ўтказилди. Қабуллар жараёнида 397 нафар жисмоний ва юридик шахс ва уларнинг вакилларининг муаммолари кўриб чиқилган.

Абдували Бўриев, ЎзА