Термизда банк ходими фермернинг маблағини ўзлаштирган банк масъул ходими кирдикорлари фош этилди.
Термизда банк ходими фермернинг маблағини ўзлаштирган банк масъул ходими кирдикорлари фош этилди.
Банк бўлими бошлиғи К.И. икки фермер хўжалиги ва фуқаро С.га ажратилган жами 44,5 миллион сўм кредит маблағларини бошқа фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўзбошимчалик билан ўтказиш орқали талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк ҳисоб рақамларидаги маблағларнинг бошқа ноқонуний айланмасини ҳам амалга ошириб, хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларига зарар етказган.
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда аниқлаган.
Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса тадбиркорнинг 5 минг долларини олиб, ўзлаштириб юборган шахс аниқланган.
Гап шундаки, фуқаро М.О. “F-T.” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.З.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни таклиф қилган. Россия Федерациясига помидор маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда ун маҳсулотларини олиб сотиш орқали катта миқдорда фойда олиш мумкинлигига уни ишонтирган. Шу мақсадда фуқаро тадбиркорнинг пулини олишга муваффақ бўлган, бироқ...
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тадбиркорлар маблағига дахл қилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.