Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ОАВнинг ўрни муҳокама қилинди
17:29 / 2025-12-06

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Бизнес-омбудсман девони ҳамкорлигида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Бизнес-омбудсман девонининг етакчи инспектори Исмоил Сайитов вилоятда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш, юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал қилишда тизимли ёндашувлар қўлланилмоқда.

Шу билан бирга, мутахассис журналист ва блогерларнинг тадбиркорлик соҳасидаги муаммо ҳамда ечимларини кенг жамоатчиликка етказишдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. Сифатли медиа контент яратиш, манзилли таҳлиллар бериш ва тадбиркорлар манфаатларини холис ёритиш журналистиканинг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Анжуман очиқ мулоқот ва конструктив фикр алмашинув руҳида ўтди.

Ўлмас Баротов, ЎзА