Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар фойдасига салкам 1,2 миллиард сўм ундирилади
15:50 / 2024-08-21

Маълумки, Бизнес омбудсман бугунги кунда тадбиркорларнинг ишончли вакилига айланиб улгурган. Ташкилот томонидан 7 йиллик фаолияти давомида тадбиркорларнинг 39 мингдан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди ва бу даврда тадбиркорлар фойдасига 300 миллиард сўмга яқин маблағ қайтарилишига эришилди.

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Обод маскан” МЧЖ ва “Шифо дармон” МЧЖлар (номлари ўзгартирилган) дебитор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.  

Аниқланишича, "Обод маскан" МЧЖ томонидан касб-ҳунар мактаби биноси таъмирланган, лекин 993 миллион сўм ҳақ тўланмаган. "Шифо дармон" МЧЖ томонидан эса тиббиёт бирлашмасига дори-дармон етказиб берилган, аммо 202 миллион сўм тўлов олинмаган.  

Шу сабабли, Бизнес-омбудсман томонидан жавобгарлардан пулларни ундириш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилди.  

Судда даъво талаблари асосли экани қайд этилган ҳолда тўлиқ қаноатлантирилди ҳамда тадбиркорлар фойдасига тегишли суммалар ундирилиши белгиланди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА