ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Муаммо бўлса Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг!
Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашганидан фойдаланиб, вирусдан холи ҳудудларда иқтисодиётни юрғизиб юбориш ва одамларни даромад билан таъминлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларда карантин тадбирларини юмшатиш бўйича топшириқлар берди.
Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашганидан фойдаланиб, вирусдан холи ҳудудларда иқтисодиётни юрғизиб юбориш ва одамларни даромад билан таъминлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларда карантин тадбирларини юмшатиш бўйича топшириқлар берди.
Жумладан ҳудудларни “Сариқ”, “Қизил” ва “Яшил” тоифали ҳудудларга ажратиш туман ва шаҳарлар даражасида ҳам амалга оширилиши белгиланди.
Ҳозирда “Яшил” ҳудудга Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари кирган.
“Сариқ” ҳудуддан Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри жой олган.
“Қизил” тоифа доимий равишда коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланаётган ҳудуд ҳисобланиб, унга Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари кирмоқда. Бунда амалдаги белгиланган карантин чекловлар сақланиб қолади.
Йўналишсиз таксиларга йўналишсиз автотранспорт воситаси салонида хайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлганда, шунингдек, йўловчи автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилганда фақат ўз ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади.
Сартарошхона ва гўзаллик салонларига хизмат кўрсатувчи шахсларга шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб, юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингизда вужудга келаётган муаммолар ва тўсқинликлар юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади. Тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясидадир.
Қуйида қайси ҳудудда қандай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мумкинлиги кўрсатилган жадвал илова қилинмоқда.
Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.