Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан учрашув
20:59 / 2025-09-09

Пойтахтимизда давлатимиз раҳбарининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармони мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, жорий йил 1 апрелдан чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилмоқда.

Тадбирда қайд этилишича, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига 63 та тадбиркорга 2,3 миллиард сўм ҚҚС қайтариб берилган.

Бугунги кунда норасмий иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг улуши 44,2 фоизни ташкил этиб, бошқа соҳаларга нисбатан юқорилигича сақланиб қолмоқда.

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев электрон ҳисобварақ-фактуралар хавф даражасига қараб автомат тарзда таҳлил қилинишини таъкидлади.  

- Мамлакатимизда жами 1 ойда 3,5 миллиондан ортиқ фактуралар яратилади, - дейди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. - Шундан 350 мингтасини биз хавф даражасига қараб баҳолаб чиқамиз. Дастлабки босқичда 10 фоизини баҳолаймиз.

Энг хавфли фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз. Агар солиқ тўловчи уни қабул қилса, унга ҚҚС ҳисобга олинмайди. Агар ушбу ЭҲФ бўйича ҚҚС суммаси бюджетга тўлиқ тўланган бўлса, фактура автомат равишда яшил ҳолатга ўтади.

Тадбирда шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш соддалаштирилгани ва бир қатор имтиёзлар жорий этилгани борасида тадбиркорларга маълумот берилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА