Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
13:09 / 2026-02-09

Нукусда Ҳукумат комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигида ўтказилган тадбирда 200 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди.  

Учрашувнинг асосий мақсади тадбиркорлик субъектларини бевосита тинглаш, уларни қийнаб келаётган долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда вазирлик ва идоралар, масъул ташкилотлар томонидан тезкор ҳамда самарали ечимлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Таъкидланганидек, бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда иқтисодий фаолликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан фаолиятни ривожлантириш, мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, солиқ ва божхона масалаларига оид таклифлар айтилди, муаммолар тингланди.

Жумладан, 50 нафардан зиёд тадбиркорнинг ер, имтиёзли кредит, коммуникация тармоқларига уланиш, лицензия ва бошқа масалалар юзасидан муаммоларига қулоқ тутилди. Шундан 15 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди, 40 га яқин масала юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Билдирилган ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳукумат комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати ўрганилди. Хусусан, Нукус шаҳрида жойлашган “СОАLS” KS масъулияти чекланган жамиятининг газабетон ишлаб чиқариш ва “Sapsan Trans Nukus” масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Бундан ташқари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти ҳамда Beijing China Sciences Runyu Environmental Technology масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳалар юзасидан тақдимотлари намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири