Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
Қашқадарё вилояти Косон туманида Агробанк раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, молиявий хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида тадбиркорларни илғор молиявий ечимлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг янги ғояларини рағбатлантириш банкнинг устувор йўналиши экани қайд этилди.

ЎзА