Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
14:19 / 2025-05-19

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси томонидан вилоятда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган очиқ мулоқотлар давом этмоқда. Шундай учрашувларнинг навбатдагиси Ғиждувон туманида ташкил этилди.

Учрашувда вилоят солиқ бошқармаси масъуллари ҳамда туман мутасаддилари иштирок этиб, кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада ушбу тармоқ вакилларига берилган енгилликлар ҳамда солиқ имтиёзлари, солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётни олдини олиш, норасмий тадбиркорлик фаолиятига барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, тадбиркорларга мавжуд имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 

Очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботларини топшириш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, товарларни рақамли маркировка қилиш ҳамда ҚҚС бўйича ортиқча тўловларни қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан бешта мурожаат ҳам кўриб чиқилди. 

Тадбир якунида солиқ маъмурчилигига амал қилиб илғор натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ солиқ тўловчиларга миннатдорлик билдирилиб эсдалик совғалари топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири