Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
16:23 / 2025-05-14

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида вилоят раҳбарлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Жиззах воҳасида ҳам тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлар учун қулай ва очиқ муҳит яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, соҳани ривожлантириш учун жойлардаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни тезкор ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимояси бўйича вакил, вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоят бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъуллари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар солиқ, ер ажратиш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби йўналишларда дуч келаётган тўсиқ, қийинчилик ва муаммолар ҳақида ўзларининг очиқ фикрларини билдиришди.

Воҳа тадбиркорлари томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 10 дан ортиғи шу ернинг ўзида ижобий ечимини топганини алоҳида қайд этиш лозим.

Вилоятнинг мутасадди раҳбарлари мулоқотда тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммоларни диққат билан тинглашди, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар беришди, уларнинг ижроси қатъий назоратда бўлишини таъкидлашди.  

[gallery-23334]

Шунингдек, тадбиркорларга қонунчиликдаги янгиликлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган имтиёз ва қулайликлар юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари