English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
12:08 / 2024-05-31

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов Хоразм вилояти Янгибозор туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда тадбиркор Х.Ҳайитбоевнинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредит маблағлари ҳисобига маҳсулотларни фақат смарт-маркет платформаси (маркетплайс) орқали харид қилиниши белгиланганлигидан норозилиги, Ж.Бобохоновнинг оилавий корхонани газ ва электр билан таъминлаш, Р.Қаландаровнинг ичимлик суви босими пастлигидан норози эканлиги, “Нодир кумуш баҳор” фермер хўжалиги раҳбари Р.Қосимованинг Халқ банкидан олинган кредит маблағининг муддатини узайтириш, шу билан бирга С.Собировнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер майдони аукционга қўйилиши юзасидан қилган мурожаатлари бўйича аниқ чоралар кўрилиб, ижрочилари белгиланди.  

[gallery-17637]

– Мазкур сайёр қабул ўтказилишидан мақсад фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот қилиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва фаолият юритишда амалий кўмак бериш ва уларни қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ўз вақтида ҳал қилишдан иборат, – дейди ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Азамат Собиров. – Ҳудудий бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан 2023 йил якунлари бўйича жами 1200 га яқин ва 2024 йил бошидан буён 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.  

Ўрганиш ишлари натижасида 2023 йилда 4,5 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Шунингдек, қабул давомида аҳоли ва тадбиркорлар электр энергияси ва газ нормалари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш масалалари, рақамли платформаларда маҳсулотлар сотилиши ҳамда савдо соҳасидаги камчиликлар тўғрисидаги саволларга жавоблар олди.  

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат),

ЎзА мухбирлари