Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
11:04 / 2025-09-29

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Нумон Муҳаммадиев, Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашев, Бизнес-омбудсман вакили Сардор Усмонов ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси раҳбари Бобур Умурзаков иштирокида Жиззах шаҳрида очиқ мулоқот – учрашув ўтказилди

Ушбу очиқ мулоқотда Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 19 августда имзоланган “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони мулоқотнинг асосий мазмунига айланди.

Учрашувда ҳудудда фаолият юритаётган 60 дан ортиқ тадбиркор ўзининг амалий муаммолари ва таклифларини очиқ ва эркин баён этди. Қонунчиликдаги камчиликлар, молиялаштиришдаги тўсиқлар, ер ажратишдаги муаммолар борасидаги ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан диққат билан эшитилди ва улар ижроси бўйича тегишли идораларга аниқ топшириқлар берилди.

Бу учрашув нафақат муаммоларни таҳлил қилиш, балки ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришда амалий қадамлар ташлаш учун муҳим манба бўлди. Ҳар бир тадбиркорнинг муаммосига қонун доирасида ечим топиш, иқтисодиётга янги суръат бахш этишга йўналтирилган чоралар белгиланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА