English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан мулоқотда муаммолар ҳал қилинди
19:44 / 2024-02-26

Бухоро вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашев Ромитан туманида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда 30 нафарга яқин тадбиркорлик субъекти раҳбари ва уларнинг ҳисобчилари қатнашди.

–Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектларига рейтингдаги кўрсаткичларини яхшилаш бўйича зарур маслаҳатлар беришдир,– дейди вилоят Солиқ бошқармаси масъул ходими Дилшод Бахтиёров. 

Солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги юзасидан батафсил тушунчалар берди. Шунингдек, рейтингдан ўрин олган умумий, рағбатлантирувчи ва камайтирувчи мезонларни аниқ мисоллар билан кўрсатиб берди. 

Тўғридан-тўғри мулоқотда 10 нафар тадбиркорнинг айни вазиятдаги муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

–Сунъий қопламали футбол майдончам бор, –дейди якка тартибдаги тадбиркор Шарифжон Шарипов. –Учрашувда сунъий қопламали футбол майдонининг қонунчилик талабларига асосан ер солиғини камайтириш бўйича мурожаат қилдим. Мурожаатим қонунчилик доирасида ўз вақтида ҳал этилди.

“Самира Сабрина Охунжон” МЧЖ раҳбари Салоҳиддин Ражабов томонидан амалда фойдаланиб турган мулкини қишлоқ хўжалиги тоифасидаги мулкга айлантириш бўйича қилинган мурожаат ҳам ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўз ечимини топди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири