English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга жарима қўлланилмади
15:39 / 2021-05-05

Шу йилнинг 21 апрель куни давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш мақсадида 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланди.

– Қарор асосида тадбиркорларга берилган имтиёз ва имкониятлар туфайли вилоятимизда 190 та ташқи савдо шартномаси бўйича 59,7 миллиард сўмлик молиявий жарималар юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга юборилган талабномалар ижрога қаратилмасдан иқтисодий судларга даъво аризалари киритилиши тўхтатилди – дейди Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Баҳром Шомирзаев. – Жумладан, “ASPEN TRADE” масъулияти чекланган жамияти ва Эстониянинг “Verteks Corporation Ou” компанияси ўртасидаги экспорт шартномаси бўйича 501 минг АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўйича чет элдан хорижий валютадаги тушиши муддатлари кечиктирилганлиги учун келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг фоизлар эквивалентида 1051,3  миллион сўмлик жарима бўйича корхонага юборилган талабноманинг ижроси таъминланмаган бўлса-да, судга даъво аризаси киритилиши тўхтатилди.

Бундан ташқари, вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг март ойида 55 ҳолат юзасидан (11,4 миллиард сўмлик) суд органларига даъво аризалари юборилган эди. Бугунги кунга қадар кўриб чиқилган 10 та иш бўйича 5,7 миллиард сўмлик молиявий жарималар мазкур қарор асосида рад этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА