Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга тавсиялар берилди
17:36 / 2025-12-19

Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан фойдаланувчи корхоналарда сайёр ўрганишлар олиб борилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан фойдаланувчи корхоналарда сайёр ўрганишлар олиб борилди. Мазкур тадбир доирасида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда ушбу божхона режимининг қулайликлари ва амалий афзалликларига алоҳида эътибор қаратилди.

Корхонанинг асосий фаолияти нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни экспортга ҳамда ички бозорга йўналтиришдан иборат. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 55 миллион АҚШ долларига, вазни 110 минг тоннага тенг бўлган нефть маҳсулотлари ва бошқа товарлар “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими асосида расмийлаштирилган.

Шунингдек, ушбу даврда корхона томонидан қиймати 90 миллион АҚШ долларига, вазни 109 минг тоннага тенг тайёр нефть маҳсулотлари экспортга чиқарилган.

Вилоят божхона бошқармаси масъуллари корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан янада самарали фойдаланиш, тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш ҳамда экспорт жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш бўйича тегишли тушунтириш ва амалий тавсиялар берди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.