Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга ўз мулкидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди
15:13 / 2025-09-10

Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда. Биргина жорий йилнинг 9 ойи давомида девон томонидан  жами 106 минг 259 та текширувлар ўтказилган.

Жумладан, Бизнес-омбудсман томонидан "SUG`DIYONA" МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олинган объектга нисбатан кадастр ҳужжатларини тўрт йилдан бери расмийлаштириб берилмаётганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, тадбиркор 2021 йилда электрон-онлайн аукцион орқали аввал "Ҳудудгаз таъминот" АЖга тегишли бўлган бинони сотиб олган. Бироқ, собиқ балансда сақловчининг қарзлари сабаб бинога қўйилган тақиқ ва бандлар ечилмай келган.  

Натижада тадбиркорнинг даромад топиш мақсадида харид қилган мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи чекланган.

Мурожаатни ўрганиб чиқиш натижасида МИБга хулоса киритилиб, қўйилган барча тақиқлар бекор қилиниши таъминланди ва Жамият номига кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА