Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга асоссиз солиқ солган ходим жавобгарликка тортилди
12:27 / 2022-09-28

Тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда турли текширувлар бекор қилиниб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилди ҳамда соддалаштирилди.  

Мазкур чора-тадбирлар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро миқёсдаги рейтингига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) мазкур чораларнинг амалиётга татбиқ этилиши, тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинишига кўмаклашмоқда.  

Бизнес-омбудсман девони ходимлари “Tornado Unit” масъулияти чекланган жамиятининг Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текширувидан норози бўлиб ёзган шикоят аризаси ўрганилди. 

Аниқланишича, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси   томонидан жамиятда 2020 йил январ-декабрь ойлари ва 2021 йил январ-декабрь ойларида сув ресурсларидан фойдаланилганлиги учун камерал солиқ текшируви ўтказилган.

Инспекциянинг текширишга оид буйруғида камерал солиқ текшируви ўтказиш бўйича аниқ муддатлар кўрсатилган бўлсада,  солиқчилар томонидан асоссиз равишда 2019 йил учун ҳам камерал солиқ текширув ўтказилган. Оқибатда жамиятга 2019 йил учун 16 миллион 74 минг сўм миқдорида нотўғри солиқ ҳисобланган. 

Мазкур камерал солиқ текшируви натижасига кўра расмийлаштирилган хулосада тадбиркорлик субъектига қўшимча солиқ ҳисобланганлиги кўрсатилган. Аммо камерал солиқ текширувининг якунланганлиги тўғрисида жамиятга берилган хабарномада хулосага қарама-қарши маълумот киритилиб, ўтказилган камерал солиқ текширувида хато ва тафовутлар аниқланмагани қайд этилган. 

Камерал солиқ текширувида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги қарори билан тасдиқланган “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Солиқ кодексининг 138-моддаси талаблари қўпол тарзда бузилишига йўл қўйганилган.  

Аниқланган ҳолат бўйича Вакил девони ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида хатога йўл қўйиган солиқчи   ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди. 
 

Баҳром Бобомуродов,  
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони  
етакчи инспектори. 
ЎзА