English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга 165 миллион сўм тўлаб берилди
14:40 / 2022-07-13

Маълумки, Бизнес-омбудсманнинг асосий вазифалари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ушбу ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари томонидан риоя етилиши учун кафолатлар беришдан иборат.

Шунга кўра, Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Entity” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартномалар бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.  

Маълум бўлишича, жамият ва Мирзачўл туман халқ таълими бўлими ўртасида 740 миллион сўмлик шартномалар тузилиб, уларга кўра олдиндан 30 фоиз тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Аммо ушбу шарт халқ таълим бўлими томонидан амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Мирзачўл туман халқ таълими бўлимидан тадбиркорга шартномалар бўйича 165 миллион сўм миқдорида олдиндан тўловлар амалга оширилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА