Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга 1,5 миллиард сўм компенсация ундириб берилди
14:48 / 2024-12-13

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил Бизнес-омбудсман томонидан натижали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Бизнес-омбудсман Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «Жасур ишлаб чиқариш комбинати» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари томонидан келиб тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Унда МЧЖ раҳбари Шўрчи туман ҳокимлигидан компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Шўрчи туман ҳокимининг қарорига асосан, тадбиркорнинг мулки бузилиши ва ер участкаси ҳокимлик захира ер фондига киритилиши белгиланган. Бироқ компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор судга арз қилди. Суд қарори билан тадбиркорга ер участкаси учун 1,2 млрд. сўм ва бинолар учун 383 миллион сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.

Гулноза Бобоева,ЎзА