Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга 10 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди
08:13 / 2021-09-28

Бизнес-омбудсман томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах филиалининг шартнома бўйича бажарилган ишлар учун Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

 Маълумотларга кўра, Жамият ва бирлашма ўртасида 10 945 минг сўмлик матбуот нашрларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Жамият томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги тегишли ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.  

Бизнес-омбудсманнинг Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига бажарилган ишлар учун 10 945 минг сўм қарзни ундириб бериш белгиланди.  

 Маълумки, Бизнес-омбудсманнинг амалиётида давлат органлари тадбиркорлардан қарздор бўлиш ҳолатлари кўп аниқланади. Статистикага кўра, 2021 йилнинг август ойи ҳолатида Бизнес-омбудсманнинг фаолияти натижасида судлар орқали тадбиркорлар фойдасига 7, 8 миллиард сўмлик маблағлар давлат органларидан ундирилиши белгиланган.    

Гулноза Бобоева, ЎзА