Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркордан ортиқча ундирилган маблағ қайтарилди
12:46 / 2025-09-22

Мамлакатимизда кун сайин ишбилармонлик муҳити яхшиланмоқда. Соҳада янги ишлаб чиқариш турлари кўпайиб, сон ва сифат уйғунлигига эришиш йўлида қатор имтиёз ва имкониятлар берилмоқда.

Тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес-омбудсман томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу сабабли бугунги кунда тадбиркорлар ўз муваффақияти йўлида тўсиққа учраса, аввало Бизнес-омбудсманга мурожаат қилади.

Хусусан, Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи "Зиё нур" (номи ўзгартирилган) МЧЖ мол-мулк солиғи бўйича ортиқча ундирилган маблағларни қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

Девон томонидан текширувлар давомида маълум бўлишича, жамият ўзига тегишли бўлган мол-мулкни Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион тизими (УЗКАД) орқали қайта баҳолаши натижасида солиқ инспекцияси томонидан 151 миллион сўм ортиқча мол-мулк солиғи ундирилган. Тадбиркорнинг мурожаатлари асосида ортиқча ундирилган мол-мулк солиғининг бир қисми қайтарилган холос.  

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида мол-мулк солиғи бўйича тадбиркордан ортиқча ундирилган маблағлар тўлиқ қайтарилган.

Гулноза Бобоева,

ЎзА