Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркордан ортиқча божхона тўлови ундиришга оид уринишлар бартараф этилди
11:27 / 2024-05-15

Бизнес-омбудсман тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашувлар, ноқонуний текширувларни бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман девонига Қарши шаҳрида рўйхатдан ўтган “Сардор” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ўзига нисбатан божхона органи томонидан салкам 70 миллион сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш талаб қилаётгани, бунинг устига жарима ҳам ундирилиши белгиланганидан норози бўлиб мурожаат қилди.  

Аниқланишича, тадбиркор 2022 йилда нефть маҳсулотлари импорти билан шуғулланган ва Ўзбекистонга товар етиб келгандан сўнг божхона тўловларини тўлаб, товарни ички бозорда реализация қилган.  

Орадан бир йил ўтгандан сўнг тадбиркордан 69,5 миллион сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш ҳақида талабнома юборилади. 

Бундан ташқари, тадбиркор божхона органига тўлов миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумот тақдим қилганликда айбланиб, иш Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига оширилади ва суд томонидан иш бир томонлама кўриб чиқилиб, тадбиркорга МЖтКнинг 227-25-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима қўлланади. Бу қарорни Қашқадарё вилоят суди ҳам ўзгаришсиз қолдиради.  

Бироқ Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида киритилган шикоят 2024 йил 7 майда Олий суд томонидан кўриб чиқилиб, жарима қўллаш тўғрисидаги қуйи суд қарорлари бекор қилинди.Тадбиркор манфаати иқтисодий судларда ҳам ҳимоя қилиниб, 69,5 миллион сўм қўшимча божхона тўлови тўланмайдиган бўлди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА