Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркордан 11,6 миллиард сўм кредит қарздорлиги ундирилди
10:31 / 2022-11-12

Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳридаги “Авлияқул Аъзам Қурбон” масъулияти чекланган жамиятидан ўз вақтида қайтарилмаган кредит қарздорлиги учун 11 миллиард 651 миллион сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси Термиз шаҳар бўлими “Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатларига киришиб, жамият раҳбарига ихтиёрий муддат белгилаб берган.

Бироқ, қарздор ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармагач, масъулияти чекланган жамиятига тегишли вилоят марказидаги “Алишер Навоий” кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 3 қаватли маиший хизмат кўрсатиш комплекси давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди.  

Бино мутахассис хулосасига асосан бошланғич нархи 12 миллиард 400 миллион сўмга баҳоланиб, онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.  

–Хатловга олинган иншоот 13 миллиард 145 миллион сўмга сотилди,–дейди МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси Бекзод Қуллаев.–Сўндирилмаган қарз ва кредит фоизи тижорат банкига ундириб берилиб, қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди. Ортиқча пул маблағи қарздорга қайтарилиб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА