Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор жавобгарликдан озод бўлди, нега?
12:37 / 2020-01-21

Фарғонада божхона ва солиқ тўловларини тўлашдан қочган тадбиркор суд томонидан жавобгарликдан озод қилинди.


Фарғонада божхона ва солиқ тўловларини тўлашдан қочган тадбиркор суд томонидан жавобгарликдан озод қилинди.

Тадбиркорлар учун бугун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб бериляпти, уларнинг ҳар қандай муаммолари амалий ҳал этилмоқда. Бизнес лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида турли имтиёзларнинг ҳам берилгани катта имкониятлар эшигини очмоқда. Бу ишлар самарасида тадбиркорлик субъектлари янада ривожланяпти, юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқда. Афсуски, тадбиркорлар орасида ноқонуний ишга қўл ураётганлари ҳам учраб турибди.

Марғилон шаҳридан давлат рўйхатидан ўтган хусусий корхона раҳбари Б. С. ҳам давлат берган имтиёзлардан самарали фойдаланиш ўрнига нафс куйига учди. Корхона “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоси бўлгани ҳолда 2018 йил давомида Хитой давлатидан импорт шартномалари асосида 5 хил турдаги пойафзал ишлаб чиқариш учун хомашё олиб келиб, Президент қарори асосида божхона тўловларидан бўлган имтиёздан фойдаланди. Аммо мазкур хом ашёларини корхона томонидан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланмай, ички бозорда тергов давомида аниқлашни имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборади. Имтиёздан мақсадсиз фойдаланиб, натижада 128 миллион 627 минг 344,76 сўм божхона тўловларини тўламаган. Бундан ташқари, у корхона 2018 йил ва 2019 йилнинг 1, 2-чораги давомида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмаган бўлса-да, солиқ ҳисоботларида пойафзал чиқариш фаолиятини амалга ошираётганлигини кўрсатиб, солиқ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда 16 миллион 567 минг 200 сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган. 

Ушбу ҳолат бўйича корхона раҳбарига Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 184-моддасининг 3-қисми билан айб эълон қилиниб, судга берилган. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, тадбиркорни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқарди. Судда аниқланишича, корхона раҳбари қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон, содир этилган қилмиш унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киради, тўлашдан бўйин товланган бож тўловлари дастлабки тергов ҳаракатлари даврида тўлиқ тўланган.