Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор ёшларга мотивация берди
12:37 / 2023-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзуида турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фаолияти давомида юксак чўққиларни забт этган, ҳаётда ўз ўринини топган инсонларнинг ёшлар билан учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.  

Мақсад келажак ворисларида соғлом тафаккурни шакллантириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўз устида ишлаши учун кучли мотивация беришга қаратилган.

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган навбатдаги ана шундай учрашувда ёшлар Хитойда фаолият юритаётган блогер, йога бўйича мураббий ҳамда тадбиркор қорақалпоғистонлик Гулжаҳон Қулмуродова билан мулоқот қилди.  

[gallery-10461]

Гулжаҳон Қулмуродова Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. Сўнг грант асосида Хитойда магистрлик босқичида таҳсил олган. Ҳозирда Хитойда халқаро савдо ишларини олиб бормоқда.

Учрашувда тадбиркор муваффақиятга эришиш сирлари, ўзининг ҳаёт йўлида эришган натижалари ҳамда унгача бўлган баъзи қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди. Ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарди, уларни олға интилишга чорлади.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА