Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор ва унинг оила аъзоларига қурол билан таҳдид қилган гуруҳ қўлга олинди
13:51 / 2021-04-21

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида, бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига нисбатан қурол қўллаб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан унинг катта миқдордаги пул маблағлари ва тилла буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллашни режа қилган жиноий гуруҳ аъзолари, ушбу мудҳиш жиноятни содир этишга тайёргарлик босқичида қўлга олинди.

Натижада ўта оғир турдаги босқинчилик жинояти содир этилишининг олди олинган.

Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган вақтда бир дона ПМ жанговар қуроли ҳамда унинг 6 дона жанговар ўқлари ва бир дона совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 25, 164-моддаси 3-қисми “в” банди ва 248-моддаси 3-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА