ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида меҳмонхоналар сони яна биттага кўпайди. Эътиқод кўчасида тадбиркор Акмалжон Турдиматов ташаббуси билан барпо этилган замонавий, уч юлдузли меҳмонхона фойдаланишга топширилди.
Юртимизга, хусусан, Фарғона вилоятига ҳам йилдан-йилга туристлар оқими ошиб бораётгани юқори даражада хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилма объектларига талабни кучайтирмоқда. Мисол учун, ўтган йили вилоятга 360 минг нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида бу рақам 400 мингдан ошди. Меҳмонхонанинг очилишида сўзга чиққанлар Фарғона мавжуд туризм салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш давр талаби эканини таъкидладилар.
[gallery-19609]
Лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмга тенг, 82 ўринли меҳмонхонада автотураргоҳ, спорт зал, конференц-зал, ошхона, ёзги бассейн ва бошқа қулайликлар яратилган.
Тадбирда Фарғона вилоят ҳокими Х. Бозоров иштирок этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА