Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор ўзида ўтказилиши мумкин бўлган текширишни билишга ҳақли
12:06 / 2021-03-03

Мамлакатимизда сўнгги вақтларда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги фармонига асосан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Бизнес омбудсман Д.Қосимовнинг маълум қилишича, ваколатли органлар тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказиш бўйича берилган буюртмаларнинг 2016 йилда 14 054 таси, 2017 йилда 6 337 таси, 2018 йилда 88 таси, 2019 йилда 719 таси ва 2020 йилда 1 754 таси келишилган ва тадбиркорлар фаолиятида текширишлар ўтказилган.

Шунингдек, 2018 йил 27 июлдаги фармонга кўра, текширишлар фақат қонунбузилишлар содир этилганда ёки бўлмаса “хавфни таҳлил этиш” тизими орқали ўтказилиши белгиланган.

Шу билан бирга, фармон билан тадбиркорлик субъектларига ўз сўровларига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни қисқа хабар (SMS) кўринишида ҳамда реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиш имкониятини бериш вазифаси берилган эди.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларга маълумотлар тақдим этиш бўйича янги-янги интерактив хизматлар ишлаб чиқмоқда. Масалан, тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти жорий этилди.

Бу хизматдан фойдаланиш учун телеграм ижтимоий тармоғидаги “@tekshiruvinfo_bot” орқали корхона СТИРини сўров шаклида юбориш кифоя. Сиз томонингиздан юборилган сўров Текширишларни ягона рўйхатга олиш тизими билан интеграция қилинган бўлиб, реал вақт режимида юборилган СТИР бўйича маълумотлар тақдим этилади. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади.