Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор овора бўлмаслиги учун янгиликлар унинг ҳузурига бориб тушунтирилади
11:00 / 2019-12-24

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари тадбиркорлик субъектларида бўлиб, онлайн назорат касса машиналарининг қулайлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда.


Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари босқичма-босқич онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланишга ўтиши белгиланган.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари тадбиркорлик субъектларида бўлиб, онлайн назорат касса машиналарининг қулайлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда. Уларни қизиқтирган саволларига жавоб бермоқда.

Маълумотларга қараганда Қашқадарё вилоятида бугун жами 19 минг 745 та нақд пул тушумига эга тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Фармон талабларига кўра, 2020 йил 1 январдан алкоголь тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланишни бошлаши кўзда тутилган. Бугун вилоятда 1744 та ана шундай тадбиркорлик субъектлари мавжуд.

– Биз онлайн назорат касса машинасининг қулайлиги бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор бўлади, – дейди Қарши шаҳридаги “Обод фаровон савдо люкс” хусусий корхонаси бош ҳисобчиси Зоҳид Хўжамуродов. – Бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади. Бу биз учун жуда қулай.

Тадбиркорлик субъектларини ортиқча харажатлардан ҳимоя қилиш мақсадида, 2021 йил 1 январгача ҳар бир касса учун онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтирилади.

Албатта, солиқ тизимидаги янгиликларни тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида етказиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу эса уларни амалиётда ортиқча оворагарчиликларга учрашларини олдини олади.

Хулоса шуки, бу каби тарғибот ишлари тадбиркорларимизни қийнаётган саволларга ўз вақтида жавоб топишга ёрдам беради.