Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор мотивацияси: «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз»
21:14 / 2021-06-03

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ўтказилган «Бизнес марафон»да тадбиркор, “Dekos.uz” асосчиси Ҳасан Мамасаидов мотивация берадиган яхши бир воқеани эслади. У АҚШга сафари чоғида йирик корпорацияларда ишлайдиган юртдош ёшларимиз билан учрашганлиги ҳақида гапириб берди.

Унинг таъкидлашича, Google, Amazon, Intel каби йирик корхоналарда 20 минглаб ишчилар меҳнат қилади, шулардан 10 фоизи албатта, ҳиндистонлик бўлар экан. Нега? Чунки, ҳиндистонликлар бир-бири билан жуда иноқ, аҳил. Битта ҳинд яхши ишга жойлашса, Ҳиндистондаги бошқа танишларини ҳам шу корхонага чорлайди. Масалан, Google да ҳиндистонликлар 2 минг нафардан ортиқ ва уларнинг аксарияти топ-мененджерлик лавозимларда фаолият юритади.

– Ушбу корпорацияларда ишлайдиган юртдошларимиз шуни истайди-ки, қани энди, Google, Facebook, Apple, Amazon каби йирик корхоналарда минглаб ўзбекистонликлар ишласа ва улар ҳам йилига 200 минг АҚШ доллар топса, – дейди Ҳасан Мамасаидов. – Бунинг имкони бор, аслида. Ҳозирда бизнинг юртдошларимиз арзимаган пулга яқин давлатларга чиқиб кетяпти. Ойига 200-300, 500 нари борса 1000 АҚШ доллар топаяпти. Аммо бизнинг ҳам ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ ва юқори маошли ишларга ўғил-қизларимиз ҳам муносиб.

[gallery-2669]

«Бизнес-марафон»да иштирок этган мотиваторлар ёшларга муваффақиятга эришиш учун биринчи навбатда хорижий тил, хусусан, инглиз тилини ўрганишни тавсия қилди.

Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Тошкент, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ва 10 мингга яқин ёшларни қамраб олган «Бизнес марафон»нинг навбатдаги манзили Нукус шаҳри бўлди.

– Худди шундай марафон аввал ҳам ўтказилган эди, – дейди Deli.uz ва M-Factor лойиҳаси асосчиларидан бири Ҳусан Мамасаидов. – Қисқа вақт ичида ёшлар ўртасида жиддий ўзгаришлар борлигини англаябмиз. Масалан, шу 3-4 йил олдин вилоятлар бўйлаб айланганимизда, баъзи ҳудудларда залга ёшларни мажбурлаб олиб келишганига гувоҳи бўлгандик. Чиқиб бораётгани бўлса, бошида турган масъуллар «чиқма, ўтиргин» деб айтганларини кўрганмиз. Лекин, бугун ҳаммаси бошқача. Мана, бугун биз Нукус мисолида кўряпмиз-ки, ҳаттоки ўтирадиган жой топа олмай турганлар бор.

Марафон давомида ёш тадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлаш ва тадбиркорликни бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчилар бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан таништирилди.

Е.Қаноатов, М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА