Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор манфаатига 236 миллион сўм ундириладиган бўлди
14:53 / 2024-03-15

Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга устувор вазифа сифатида қаралади.

Хусусан, тадбиркорларнинг инфратузилма ва бошқа соҳадаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш фаолият самарадорлигининг янада ортишига хизмат қилади. Айрим мансабдор шахслар томонидан эса тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик уларнинг айрим муаммолари ҳал этилмаслигига сабаб бўлмоқда.  

Хусусан, Бизнес-омбудсман томонидан “Ishonch Kelajak Xizmat” МЧЖ раҳбарининг “Jizzaxyo’lko’kalam” унитар корхонасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.  

Аниқланишича, жамият билан “Jizzaxyo’lko’kalam” унитар корхонаси ўртасида 2023 йил 22 ноябрь куни жами 236 миллион сўмлик олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан сотувчи томонидан ҳар бири 5 900 сўмдан бўлган 40 минг дона 236 миллион сўмлик терак кўчатлари ҳисобварақ-фактура орқали сотиб олувчига топширилган.  

Бироқ, орадан 3 ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, тадбиркорга мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаган. Бизнес-омбудсман томонидан ушбу қарздорликни ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.  

Суднинг 2024 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Jizzaxyo’lko’kalam” унитар корхонасидан даъвогар “Ishonch Kelajak Xizmat” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 236 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА