Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор мактабни таъмирлашга бел боғлади (+видео)
10:36 / 2025-06-23

Ташаббус

Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона тўғри йўлидир. Шу маънода, ёш авлод учун замонавий ва муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу жараёнда саховатпеша инсонлар ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Наманган вилояти Давлатобод туманида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Aisha home textile” қўшма корхонаси раҳбари, Савдо-саноат палатаси томонидан “чемпион тадбиркор” сифатида эътироф этилган Жобир Камолиддинов ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби тўлиқ реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Тадбиркор таҳсил олган мазкур билимгоҳ бундан олтмиш йил аввал қурилган бўлиб, 2008 йилда қисман таъмирланган. 1500 ўринли бўлган мактабни жорий ўқув йилида 2015 нафар ўқувчи таълим олди. Бу эса муассаса сиғимидан 35 фоиз кўпроқ юклама билан ишлаётганини англатади.

Тадбиркор томонидан ажратилган 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига мактаб биносини тубдан янгилаш, синф хоналарини тўлиқ таъмирлаш, замонавий спорт зали, ошхона, фаоллар зали, шунингдек, электр таъминотини мустаҳкамловчи трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.

Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мазкур хайрли ташаббус қўллаб-қувватланиши ҳамда барча тадбиркорлик субъектлари учун намуна бўлишини таъкидлади.

Дарҳақиқат, тадбиркор Жобир Камолиддинов томонидан бошланган хайрли иш бугунги Ўзбекистон ишбилармонларининг янги қиёфаси, ижтимоий масъулиятни чуқур англаган ҳолдаги фаол ҳаётий позициясини ифодалайди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/0bh874PvV28?si=ntDO70mQT6DZPTEA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.