Тадбиркор фойдасига қарийб 270 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига кўра, тадбиркор фойдасига қарздорликни ундириб берди.
Мазкур ишда Мўйноқ тумани ободонлаштириш бошқармасидан жами 269 миллион 887,1 минг cўм қарздорлик ундирилган.
Ижро ҳаракатларида корхонага қарздорликни қайтариши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилганди.
Муддат оралиғида талаблар бажарилмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига таъқиқ ва инкассо топшириқномалари қуйилган. Қарздорга тегишли трактор ва “ISUZU” автобус транспорти эса хатловга олинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи фойдасига 269 миллион 867,5 минг сўм қарз ва почта харажати ундирилиб, ҳисоб рақамларига ўтказилиб берилди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА