Тадбиркор фойдасига 184 миллиондан ошиқ қарз ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими томонидан, Беруний туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздорлик ундирилди. Мазкур ишда “К” номли хусусий корхонадан, ундирувчи “Жайхун инвест” МЧЖ фойдасига жами 184 миллион 395 минг 700 сўм қарздорлик ундириш белгиланганди.
Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан, қарздорликни бартараф этиш учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган, аммо муддат ичида қарз тўланмайди. Оқибатда қонуннинг 771-моддасига асосан, ижро йиғим ундириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилиб, банд солинган.
Натижада, қарздорлик ва ижро йиғими тўлиқ ундирилади.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА