Вилоят адлия бошқармасига “Абдурахмон – ИХА” МЧЖ мутасаддилари Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб қўйилган ер майдони ва бузилган бино-иншоот учун компенсация тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Келиб тушган мурожаат соҳа ходимлари томонидан тегишли тарзда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаат муаллифининг манфаатини кўзлаб Бухоро шаҳар ҳокимлигига нисбатан буздирилган бино ва иншоотлар учун 212 миллион 552 минг 422 сўм, олиб қўйилган ер майдони учун 870 миллион 726 минг 365 сўм компенсация тўловлари ҳамда 5 миллион 76 минг сўм экспертиза харажатларини ундириб бериш ҳақида Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.
Натижада суднинг жорий йил 21 январдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлигидан даъвогар “Абдурахмон – ИХА” МЧЖ фойдасига 1 миллиард 88 миллион 354 минг 787 сўм ундириш белгиланиб, тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.
Зариф Комилов, ЎзА