Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор фаолиятини чеклаган мансабдор жаримага тортилди
20:53 / 2022-06-13

Бизнес-омбудсманга Сирдарё вилоятидаги “Мафтуна-Саховат-Савдо” хусусий корхонаси ходимлари Сирдарё туман ҳокимлиги мансабдорининг ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Сирдарё туман ҳокимлиги ходими Х.Ш. томонидан мазкур корхонага тегишли бинодан фойдаланиш ҳуқуқи ноқонуний равишда чекланиб, ушбу бино мажбурий равишда бошқа шахсга фойдаланиш учун бериб юборилган. Шунингдек, туман ҳокимлиги олиб қўйилган бино учун корхонага 450 миллион сўм миқдорида маблағ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлсада, ушбу маблағлар тўлаб берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Х.Ш.га нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-1-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари, яъни 10,8 миллион сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, Бизнес-омбудсман томонидан киритилган тақдимномалар белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлиб, ушбу талабни бузган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА