Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор давлатга 3,2 миллиард сўм зарар етказган
17:05 / 2023-10-20

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан “Бухоро қурилиш моллари савдо маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169 - моддаси 4 - қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, “Бухоро қурилиш моллари савдо маркази” МЧЖга қарашли бозор ҳудудида сувдан фойдаланиш учун 2020 йил 14 сентябрда “Бухоросувтаъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиали ўртасида 2801 - сонли шартнома тузилган. Жамият бозор ҳудудида сувдан фойдаланганлиги бўйича жами 15,2 миллион сўмлик қарздорлиги юзасидан “Бухоро сув таъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиали ходимлари томонидан 2023 йил 25 апрелда сув етказиб бериш тўхтатилиб, ҳисоблагичдан олдиндаги сув тутгич муҳрлаб ёпилган ва далолатнома расмийлаштирилган.

Бироқ жамият мансабдор шахслари томонидан фавқулодда ҳолатлар учун ҳисоблагичдан олдин ўтган айланма сув қувурининг сув тутгич муҳри бузилган. 2023 йил 25 апрелдан 23 август кунига қадар бозор ҳудудида тижорат мақсадида сувдан ноқонуний фойдаланиб, “Бухоро сув таъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиалига жами 3,2 миллиард сўмлик зарар етказилган. Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири