Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор билан учрашув ёшларга мотивация берди
09:52 / 2023-09-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб этиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш мақсадида фаол тадбиркорларнинг аҳоли билан учрашувлари ташкил этилмоқда.

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Термиз Тезкор Қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши депутати, “Дўстлик” ордени соҳиби Ҳайитали Алламуродов иштирокида ёшлар учун мастер-класс уюштирилди.

[gallery-13782]

Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, талабалар, ҳудудда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мастер-классда тадбиркорнинг соҳага кириб келиши, фаолияти ҳақида сўз юритилди. Ёшларга тадбиркорликни бошлаш, бизнес қилишнинг қонун-қоидалари, муваффақиятга эришиш сирлари ҳақида кенг тушунчалар берилди. Мастер-класс қизиқарли савол-жавоблар, таклиф ва ташаббусларга бой бўлди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА