Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор банк кўмагидан миннатдор
19:51 / 2023-06-13

“Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан Бухоро вилоятида ўтказилган пресс-турда журналистлар банк молиявий кўмагида ишга туширилган лойиҳалар билан таништирилди.

Парранда ва парранда озуқасини етиштириш билан шуғулланувчи “Golden food” масъулияти чекланган жамияти фаолияти журналистларга катта қизиқиш уйғотди.  

– Ҳудуддаги етакчи тадбиркор сифатида “маҳаллабай” асосида кооперация тизимида ишлашни йўлга қўйдик, – дейди “Golden food” МЧЖ раҳбари Бобур Жалолов. –Унга кўра, хўжалигимизда инкубатор ёрдамида бир йилда 350 минг бош бройлер жўжа олинмоқда. Улар 150 хонадонга тарқатилмоқда, етилганда эса яна қайтариб сотиб олинмоқда. Мақсадимиз аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш ва бандлигини таъминлашдир.  

[gallery-12324]

2020 йилдан буён “Golden food” корхонаси томонидан парранда етиштириш мажмуасини барпо этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳага “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий кўмаклашмоқда.  

Парранда озуқасини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган умумий миқдори 750 минг долларлик лойиҳа учун банк томонидан Туркия технологияларини ўзлаштириш мақсадида кредит ажратилди. Бугунги кунда корхона томонидан ушбу йўналишда 20 иш ўрни яратилди, йилига 24 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.  

Маълумот учун, 2022 йилда 60 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилди. Уларга 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 1 минг 275 нафар аҳоли иш билан таъминланди. Жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 62 лойиҳа амалга оширилиб, 180 миллиард сўм маблағ молиялаштирилди. Натижада 850 иш ўрни яратилди.    

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА