Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аёллар сафи кўпаймоқда
13:03 / 2024-06-01

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда иштирокини янада фаоллаштириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда тижорат банклари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Оқолтин туманида аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни оммалаштириш мақсадида  ташкил этилган семинарда шулар ҳақида сўз борди. 

Акциядорлик тижорат Халқ банки Оқолтин филиали томонидан жорий йилнинг ўтган даврида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 4 миллиард сўм кредит  ажратилган.  

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева, Сирдарё вилояти Акциядорлик тижорат Халқ банки Минтақавий маркази ўринбосари Дилфуза Қамбарова хотин-қизларнинг касб-ҳунарли, тадбиркор бўлишига кўмаклашиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири.