Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аёллар иштирокида «NavruzFest-2024» фестивали бўлиб ўтди
17:13 / 2024-04-15

Пойтахтимизда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси, "Profit Woman Club" тадбиркор аёллар клуби ҳамда "Pika Media» реклама агентлиги ҳамкорлигида «NavruzFest-2024» фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда дипломатик корпус ва давлат ташкилотлари, етакчи компаниялар раҳбарлари, экспертлар, халқаро ва ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Фестивалнинг мақсади – аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун турли соҳадаги жамоаларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, янги алоқа нуқталарини топиш, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат. 

Фестиваль доирасида юртимиз ҳунарманд аёлларининг қўл меҳнати билан яратилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси ташкил этилиб, улар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди. 

Турли соҳа вакиллари ўртасида фикр алмашиш имконини берувчи учрашувлар баҳс-мунозараларга бой бўлди. 

Н.Раҳмонова, ЎзА