Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан жорий йилда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигига кўмаклашиш мақсадида тадбиркор аёлларнинг молиявий саводхонлиги, божхона билан боғлиқ фаолиятларга оид билимларини бойитишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курси дастури ишлаб чиқилди.
Дастур доирасидаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Савдо ва саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган дастлабки онлайн ўқув курсида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркор аёллар иштирок этди.

Дастлаб тингловчилар дарслари “Зоом” пларформаси орқали Божхона институти томонидан “Божхона иши” йўналиши бўйича тайёрланган тақдимот дарслари билан танишди.
Шундан сўнг мутахассислар томонидан ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган тадбиркор аёллар дуч келаётган муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, маҳсулотни ташқи бозорга олиб чиқиш бўйича амалга ошириладиган жараёнлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари