Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аёл имижи: У қандай бўлиши керак?
18:30 / 2022-11-17

19 ноябрь – Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни. Ушбу глобал ташаббус дунёнинг 144 мамлакатида кенг нишонланади. Мақсад янгиликка интилувчи, фаол, ўз ғояларига эга ва уларни амалга оширишда тинмай изланаётган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Юртимизда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ушбу санани олти йилдан бери кенг нишонлаб келмоқда.  

Бу йил ҳам муҳим санага бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан “Замонавий тадбиркор аёл имиджи” мавзусида ўтказилган тадбир шулардан бири.  

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ассоциациянинг 74 та минтақавий филиали мавжуд бўлиб, уларда 200 дан ортиқ малакали мутахассислар жамоатчилик асосида аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.  

Ўтган давр мобайнида ассоциация маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ лойиҳани амалга оширди. Натижада  сўнгги икки ярим йил ичида 29 минг 701 нафар аёл тадбиркорлик кўникмасига эга бўлди. Бизнес юритиш асослари ва усуллари бўйича ўқитилди, уларнинг 9 минг 774 нафари ўз ишлаб чиқаришини очди. 11 минг 658 аёл иш билан таъминланди. 14 минг 426 янги иш ўрни яратилди. 315 нафар юқори малакали тренерлар тайёрланди.  

—Аёл қайси соҳада ишламасин, энг аввало аёллигини ҳис қилиб туриши керак, — дейди Ўзбекистон давлат хореография академияси магистратура бўлими бошлиғи Мавлуда Адашева. — Тадбирдан кўзланган мақсад республикамиздаги энг кўзга кўринган санъат намояндаларининг чиқишлари орқали лидер аёлларга яхши кайфият улашиш, уларга иш билан машғул бўлишдан ташқари соғлом турмуш тарзига амал қилиш, вақтида ўзига қараш каби тушунчалар ҳақида маслаҳатлар беришдан иборат.  

Н.Раҳмонова, ЎзА